Манзура

Встречайте, друзья, раздел на нашем сайте, посвященный творчество! Манзура. В данном разделе будут представлены лучшие музыкальная композиция вы можете скачать все песни Манзура бесплатно в мр3.

Manzura

Биография: Манзура

Манзура 1978 йилда, рассом Муборак оиласида дунёга келади. Кичкина хонасини катта хаёт йўлида унга елкадош бўлган опаси билан бўлишган Манзура 5 ёшлик пайтиданок, богчадошларини ўзининг ноёб овози билан хайрон колдирарди. Кизидаги кобилиятни сезган ижодкор ота, дўсти Карим Хожи билан
маслахатлашиб, уни Успенский номидаги мусика мактабига беради. У ерда олинган билим ва тажриба Манзурани вокал устаси
сифатида шакллантиради. Ёш бўлишига карамай Манзура, «Карубина» ариясини «Неймер» оркестри жорлигида куйлайди. Катта
диапазон билан хаммани хайратга солган Манзура ўзида янги куч сезгач, факат олдинга интилиш зарурлигини тушуниб етади.

2004 йилнинг яна бир эсда коларли вокеаси: Манзура ўзининг кутилган биринчи «Бевафо» номли яккахон концертини «Туркистон» саройининг ёзги биносида утказади. Йил сунгида эса унинг шу номли илк альбоми хам сотувга чикади.
2005 йилда «Нахотки сен» фильми томошабинларга такдим этилади.
Ўша пайтга келиб саунтрэклар маликасига айланган Манзура янги фильмдаги барча кўшикларни куйлаб, оммалаштиради. Кейин эса «Нахотки сен» номли навбатдаги тўплам хам, киска вакт ичида ўз мухлисларини топади.
2006 йилда Манзура «Йилнинг энг яхши имиджи» номинациясида «Тарона» мукофотини қўлга киритади. 2007 йилда эса буткул йуналишини ўгартира бошлайди.

Хар кандай тажриба санаткорнинг ижодига янги нафас олиб киради. Манзура ижодига, репертуарига киритган ўзгартиришлари талабчан мухлислар томонидан яхши каршиланади. Хонанда оптимистик рухиятда, янги карашлар билан
«Тушларимга кир» альбомини ёзиб тугатади. Мазкур тўпламдан унинг хит кўшиклари, жумладан, «Паноҳ» фильмига ишланган «Афсусдаман» саунтрэки хам ўрин эгаллайди. 2007 йилда Манзурани яна катта кино кутиб турганди. Энди уни бош кахрамон сифатида технологик фильм «Севгинатор»га таклиф этишади. 3 йил давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санат арбоби Минаввара Абдуллаевадан актёрлик махоратидан
сабок олган Манзура иккита образ: робот ва окитувчи киз (Мафтуна)ни махоратли ва ишонарли талкин этади. Режиссёрнинг кўйган талабларини кийинчилик билан бўлса-да уддалаган хонанда кўлига микрофон олиб кўшик куйлашдан ташкари, яхшигина актриса эканлигини хам исботлади. Томошабинлар томонидан катта кизикиш билан кутиб олинган картина, «Ижодий парвоз»
кинофестивалида гран-прини кўлга киритади.

2009 йилда Манзура «Мажнун ва Лайли» номли альбомини чикаради. Шу йилнинг ўзида изланувчан ижодкор, «M&TVA» миллий такдимот да йилнинг энг яхши аёл хонандаси номинациясида голиб булади. Бундан ташқари унинг «Мажнун ва Лайли» номли композицияси «Тарона» такдимотида йил қўшиги деб эътироф этилади. 2010 йилда «Севгинатор-2» фильми катта экранга чиқади. Унда хам бош каҳрамонни Манзура талкин этади, саундтрэкларни хам ўзи куйлайди. Шунингдек, 2010 йилда режиссёр Рустам Садиевнинг «Мен бу мен» фильми хам томошабинлар хукмига хавола этилади. Манзура Ўзбекситонда хизмат кўрсатган артист Райхон билан бирга мазкур картина учун саундтрэк куйлайди. Бу икки ижодкорнинг биринчи дуэти эди.

В данный раздел регулярно добавляются новые песня Манзура. Команда авторов нашего сайта стремится, чтобы удобна была скачать и слушать песни для вас максимально легким и быстрым.



UzMusicHD.NET - Copyright © 2019

По всем вопросам пишите на: uzmusichd@gmail.com